Бизнинг хамкоримиз бўлинг.

ОВВО маркетплейси билан фойдали бизнес қилинг!

OBBO маркетплейси – бу хўжалик молларидан бошлаб, турмушда зарур бўладиган барча техникаларни сотиб олиш мумкин булган жойдир.

500 000 та мижозлар

Ойига 35 000 та мижозларни таршрифлари

2 та товарлар тарқатиш нуқталари.

 

Таъминот бутун Тожикистонни қамраб олади. 

Сотувчиларга - мижозлар оқимини жалб қиладиган савдо учун қулай воситадир. Харидорларга - керакли товарларни бир жойдан харид қилишни, қимматли вақтини тежашни ва қулай тарзда харид қилишни таъминлайдиган воситадир.

 

Биз нафақат ишлаб чиқарувчилар, брендлар ва дизайнерларга ўз маҳсулотларини сотишда ёрдам берамиз — балки биз Сизга қўшимча сармояларсиз, куч ва билимларсиз онлайн бозорга киришга, мижозларга эса уйдан чиқмасдан юқори сифатли ва қулай харидларни амалга оширишга имкон берадиган рақамли платформани яратдик.

 

Осонликда сотинг - тезда сотиб олинг!

Биз билан алоқа.

 

+992 92 882 08 80

info@obbo.tj

Мижозларга хизмат кўрсатувчи марказимиз душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

 

Исмингиз

Телефон рақамингиз

Сизнинг e-mail ингиз.

Маркетплейс OBBO кенгаймоқда!

 

1 августадан  Душанбеда OBBO нинг яна иккита товарларни тарқатиш нуқталари қуйдаги манзилларда очилмоқда:

Яккачинор кўчаси 142/2 уйнинг 52 квартираси,

Негмат Карабаев кўчаси 25 уй, мўлжал “Ёвар” озиқ-овқат магазини.

 

Бу ерда Сиз ўз буюртмаларингизни кабул қилиб олишингиз ёки obbo.tj дан ўзингизга керакли бирор нарса харид қилишингиз мумкин. Биз буюртмаларни эгаларига топшириш жараёнини иложи борича осон ва қулай қилишга ҳаракат қилдик. Ахир, биз Сизнинг буюртма ва харидларингизни осонликда қабул қилиш Сиз учун қанчалик муҳим эканлигини биламиз.

 

OBBO билан онлайн харид қилишнинг афзалликларига баҳо беринг.

Сизни Душанбедаги янги кўргазма залларида кўришдан бағоят мамнун бўламиз.

 

Хамкорлик турлари.

V 3.0 — Dropshipping.

Бу вариант – буюртмалари кўп бўлган ва юқори даражадаги ишончли бизнес жараёнларига эга брендлар учун ажойиб имкониятдир.

 

Ҳамкорлик схемаси - сиз барча жараёнларни мустақил равишда тартибга соласиз. Мустақил равишда шахсий ҳисобингизга киришингиз - (техник гуруҳ ёрдамида) товарларингизни қўшишингиз — буюртмаларни мустақил равишда қайта ишлаш имконияти, мижоз билан логистика ва ҳисоб - китобларни амалга оширириш имкониятлари яратилади ва бунда комиссия 8 дан 20% гача белгиланади. (Агар хоҳласангиз, бизнинг етказиб бериш ва тўлов усулларимиздан фойдаланишингиз хам мумкин).

Хамкоримиз бўлинг ва хозирдан сотишни бошланг!

 

Бизнинг дўконларимиз

Спитамен

Манзил: Спитамен райони, Ленина кўчаси. (Маданият парки рўпарасида)

Иш вақтлари: Душанба - Якшанба 9:00 - 18:00

Телефон: +992 92 882 08 80

Харитада:

 

Худжанд

Манзил: 19 микрорайон, 10 уй.

Иш вақти: Душанба - Якшанба 9:00 - 18:00

Телефон: +992 92 882 08 80

Харитада:

 

Душанбе

Манзил: Негмат Карабаев кўчаси 25 уй, (“Ёвар” озиқ-овқат дўкони)

Иш вақти: Душанба - Якшанба 9:00 - 22:00

Телефон: +992 92 882 08 80

Харитада:

 

Душанбе

Манзил: Яккачинор кўчаси 142/2 уй 52 квартира (мўлжал Бош прокуратура)

Иш вақти: Душанба - Якшанба 9:00 - 22:00

Телефон: +992 92 882 08 80

Харитада:

 

 

 

 

 

 

Ахборотнинг махфийлик сиёсати

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ахборот махфийлик сиёсатида ишлатиладиган атамалар:

 

Ахборот Махфийлик сиёсати (бундан кейин Махфийлик сиёсати деб аталади) сайтдан фойдаланишда сўралиши/олиниши мумкин бўлган шахсий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва ҳимоя қилишни тартибга солувчи умумий қоидалардир.

 

Онлайн дўкон веб – сайт маъмурияти (бундан буён матнда веб-сайт маъмурияти деб юритилади) - булар веб-сайт бошқариш учун ваколатли шахслар бўлиб, улар маълумотларни ташкил этиш ва (ёки) жараёндаги шахсий маълумотларни, шунингдек шахсий маълумотларни қайта ишлаш мақсадларини аниқлаш, шахсий маълумотлар таркибини қайта ишланиши учун, ҳаракатларни (операцияларни) шахсий маълумотлар асосида амалга оширишади.

Шахсий маълумотлар - аниқланган ёки аниқ аниқланиши мумкин бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларни ёки маълумотларнинг тўпламидир.

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш - шахсий маълумотлар билан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки фойдаланмасдан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) тўплами, шу жумладан ахборотларни йиғиш, ёзиб олиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), маълумотларга рухсат олиш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, таъминлаш, кириш), шахсий маълумотларни деперсонализация қилиш, блоклаш, ўчириш, йўқ қилиш.

 

Шахсий маълумотларнинг махфийлиги Оператор ёки мижознинг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимлар учун шахсий маълумотлар субъектининг розилигисиз ёки бошқа қонуний асосларсиз уларни тарқатишга рухсат бермаслик талабини бажариши шарт.

 

Интернет-дўкон веб-сайтидан фойдаланувчи (бундан кейин фойдаланувчи деб аталади) Интернет орқали дўкон веб-сайтга кириш ҳуқуқига эга бўлган ва онлайн-дўкон веб-сайтидан фойдаланадиган шахсдир.

 

Cookie-файллар-бу фойдаланувчи компютерида сақланган веб-сервер томонидан юборилган, веб-мижоз ёки веб-браузер ҳар сафар HTTP- сўровида тегишли сайт саҳифасини очишга уринаётганда веб-серверга юборадиган кичик маълумотлар.

 

IP – манзил - бу IP протоколи ёрдамида қурилган компютер тармоғидаги жойнинг ноёб тармоқ манзили.

 

Учинчи шахс - шахсий маълумотлар предмети бундан мустасно бўлган шахсий маълумотлар эгаси ёки менежеридан ташқари ҳар қандай шахс.

1.2. Фойдаланувчининг онлайн - дўкондан фойдаланиши ушбу Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш шартлари билан келишувни тасдиқлайди.

1.3. Махфийлик сиёсати шартларига рози бўлмаган тақдирда, фойдаланувчи онлайн-дўкондан фойдаланишни тўхтатиши керак.

1.4. Веб-сайт маъмурияти онлайн-дўкон веб-сайтида фойдаланувчи томонидан тўлдирилган шахсий маълумотларнинг тўғрилигини текширмайди.

1.5. Сайт маъмурияти фойдаланувчи сайтдаги ҳаволаларни босиши мумкин бўлган учинчи томон сайтларини назорат қилмайди ва жавобгар емас.

1.6. Шахсий маълумотларини тақдим этган тақдирда, фойдаланувчи электрон почта ёки СМС-хабарлар орқали онлайн-дўкон веб-сайти маъмуриятидан маълумот (ахборот бюллетенлари) олишга розилик беради.

1.7. Веб-сайтимизга биринчи ташрифида Cookie-файллардан фойдаланишга розилик бериб, ушбу келишувлар қоидаларига мувофиқ фойдаланувчи ҳар бир кейинги ташрифда Cookie-файллардан фойдаланишга рухсат беради.

 

2. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ ҚИСМИ

2.1. Онлайн дўкон веб-сайти маъмурияти фойдаланувчи онлайн-дўкон веб-сайтида рўйхатдан ўтишда тўлдирадиган шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

2.2. Онлайн дўкон веб-сайтида рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришда фойдаланувчи ушбу Махфийлик сиёсати бўйича қайта ишлаш учун очиқ бўлган шахсий маълумотларни тўлдиради, хусусан:

- фамилияси, исми ва отасининг исми;

- телефон рақами;

- электрон почта манзили (электрон почта);

- товарларни етказиб бериш манзили;

– хизматни рўйхатдан ўтказишда фойдаланувчининг яшаш жойи манзили –бу курерни етказиб бериши учун зарур маълумот.

2.3. Cookie-файлларни ўчириб қўйиш онлайн-дўкон веб-сайтининг авторизацияни талаб қиладиган қисмларига киришни имконсиз қилиши мумкин.

2.5. Онлайн дўкон ўз меҳмонларининг IP манзиллари ҳақидаги статистик маълумотларни тўплаши мумкин. Ушбу маълумотлар техник муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш, молиявий тўловларнинг қонунийлигини назорат қилиш учун ишлатилиши мумкин.

2.6. Юқорида кўрсатилмаган маълумотларни (сотиб олиш тарихи, ишлатилган браузерлар ва операцион тизимлар ва бошқалар) сақлаш ва тарқатмаслик лозим, бу Махфийлик сиёсатини 4.3 ва 4.4 бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

3. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАҚСАДЛАРИ

Интернет - дўкон веб - сайти маъмурияти фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:

3.1. Буюртма бериш ва товарларни масофадан туриб сотиб олиш ва сотиш бўйича шартнома тузиш учун онлайн-дўкон веб-сайтида рўйхатдан ўтган фойдаланувчини аниқлаш.

3.2. Фойдаланувчига онлайн-дўкон веб-сайтининг шахсийлаштирилган манбаларига киришни таъминлаш мақсадида.

3.3. Фойдаланувчи билан фикр-мулоҳазаларни ўрнатиш, шу жумладан билдиришномаларни юбориш, онлайн-дўкон веб-сайтидан фойдаланиш бўйича сўровлар, хизматларни тақдим этиш, Фойдаланувчининг ариза ва сўровларини қайта ишлаш мақсадида.

3.4. Хавфсизлик ва фирибгарликнинг олдини олиш учун фойдаланувчи манзилини аниқлаш мақсадида.

3.5. Агар фойдаланувчи ҳисоб яратишга рози бўлса, харидларни амалга ошириш учун ҳисоб яратиш учун.

3.6. Онлайн дўкон веб-сайти фойдаланувчисига буюртма ҳолати тўғрисида билдиришномалар юборишда.

3.7. Тўловларни қайта ишлаш ва қабул қилиш, солиқ ёки солиқ имтиёзларини тасдиқлаш, фойдаланувчи томонидан кредит линиясини олиш ҳуқуқини аниқлаш мақсадида.

3.8. Онлайн дўкондан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганда Фойдаланувчига самарали мижозий ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида.

3.9. Онлайн дўкон номидан ёки онлайн-дўкон шериклари номидан фойдаланувчига маҳсулотни янгилаш, махсус таклифлар, нархлар тўғрисидаги маълумотлар, ахборот бюллетенлари, реклама маълумотлари ва бошқа маълумотлар тўғрисида маълумот бериш учун.

3.10. Фойдаланувчига маҳсулотлар, янгиланишлар ва хизматларни олиш учун онлайн-дўкон шерикларининг веб-сайтларига ёки хизматларига киришни таъминлаш мақсадларида.

 

4. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ САҚЛАШ МУДДАТИ ВА УСУЛИ

4.1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш, муддат чегараларисиз, хар қандай қонуний йўл билан, хусусан шахсий маълумотларнинг ахборот тизимларида автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки уларсиз амалга оширилади.

4.2. Фойдаланувчи ихтиёрий равишда сайт маъмурияти томонидан шахсий маълумотларни қайта ишлашга тўлиқ розилик беради.

4.3. Фойдаланувчи сайт маъмурияти шахсий маълумотларни учинчи шахсларга, фақат курерлик хизматларига, почта ташкилотларига, телекоммуникация операторларига фақат фойдаланувчи буюртмасини бажариш, шу жумладан товарларни етказиб бериш, шунингдек банк муассасаларига ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигини билади ва рози бўлади.

4.4. Қонунда белгиланган асослар ва тартибда Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ваколатли давлат органларига ўтказилиши мумкин.

4.5. Шахсий маълумотлар йўқолган ёки ошкор қилинган тақдирда, сайт маъмурияти Фойдаланувчига шахсий маълумотларнинг йўқолиши ёки ошкор этилиши тўғрисида хабар беради.

4.6. Сайт маъмурияти Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини рухсатсиз ёки тасодифий киришидан, йўқ қилишидан, бузишидан, блокировка қилишидан, нусхалашидан, тарқатишидан, шунингдек учинчи шахсларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун барча ташкилий ва техник чораларни кўради.

 

5. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1. Сайт маъмуриятининг вазифалари:

5.1.1. Олинган маълумотлардан фақат ушбу Махфийлик сиёсатининг 3-бўлимида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланиши.

5.1.2. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида 4.3 ва 4.4 бандлар дан ташқари мижознинг махфий маълумотларни сир сақланишига ишонч ҳосил қилиши.

5.1.3. Одатда бизнесда ишлатиладиган ушбу турдаги маълумотларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган умумий тартибда Фойдаланувчининг шахсий маълумотларининг махфийлигини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўриши.

5.1.4. Фойдаланувчининг аризаси ёки сўрови ёки унинг қонуний вакили ёки шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органи томонидан текшириш даврида, сохта шахсий маълумотлар ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтдан бошлаб тегишли Фойдаланувчига тегишли шахсий маълумотларни блокировка қилиш.

5.2. Фойдаланувчининг мажбуриятлари:

5.2.1. Веб-сайтдан фойдаланганда, онлайн-дўкон веб-сайтидан фойдаланиш учун шахсий маълумотлар бўйича барча керакли маълумотларингизни тақдим этинг.

5.2.2. Шахсий маълумотларингиз ўзгарган тақдирда, аввал тақдим этилган маълумотларингизни янгиланг ва тўлдиринг.

5.2.3. Махфийлик сиёсатининг ушбу шартларига рози бўлмаган тақдирда, онлайн-дўкон веб-сайтидан фойдаланишни тўхтатинг.

 

6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

6.1. Низоларни ҳал қилишнинг мажбурий биринчи босқичи – даъво хақида ариза тақдим этишдир (низони ихтиёрий равишда ҳал қилиш тўғрисида тамонларнинг ёзма таклифилари).

6.2. Даъвони олувчи даъво келиб тушган кундан бошлаб 30 календар кун ичида даъвони кўриб чиқиши, натижалари тўғрисида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

6.3. Музокаралар ва даъволар орқали низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришилмаган тақдирда, низо амалдаги қонунчиликка мувофиқ суд органига юборилади.

 

7. АХБОРОТ МАХФИЙЛИК СИЁСАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

7.1. Фойдаланувчининг розилигисиз ва олдиндан огоҳлантирмасдан, сайт маъмурияти ўз Махфийлик сиёсатига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

7.2. Махфийлик сиёсатининг янги версияси, Агар Махфийлик сиёсатининг янги версиясида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у онлайн-дўкон веб-сайтида жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради.

7.3. Ушбу Махфийлик сиёсатининг бирон бир банди/қисми бекор қилинган ёки бажарилмаган тақдирда, унинг бошқа бандлари/қисмлари ўз кучида қолади.

 

 

Буюртма қилганингиз учун рахмат.

Сизни буюртмангизнинг номери: №

 

Махсулотларнинг сони:    дона.

 

Буюртма суммаси: TJS

 

Етказиб бериш манзили: ,

 

Буюртмангизни аниқлаштириш ва тасдиқлаш учун менеджеримиз Сиз билан боғланади.

 

Харидингизни давом қилдириш____________________                                                                                                                                                                                      Янги акцияларимиздан хабардор бўлинг!

e-mail ингизни киритинг.

Қўшилинг.

 

Харидингиз учун рахмат.

№_____рақамли буюртмангиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

Кун давомида менежеримиз буюртмангизни тасдиқлаш учун Сиз билан боғланади.

Агар сизда бирон бир тушунмовчилик бўлса, биз билан боғланинг.

Асосий иловага ўтинг.

Биз билан боғланинг.